Амбулаторияда даволанишда имтиёзли асосда бериладиган дори воситалари рўйхатига ўзгартириш киритилди

Жамият 12 Июнь 09:31 617
image

Жорий йилнинг 11 июнь куни Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда омнопон инъекцияси учун 2 % 1 мл эритма ҳам имтиёзли асосда берилади.

Илгари фақат омнопон инъекцияси учун 1 % 1 мл эритма берилган.

Бундан ташқари, қуйидагилар ҳам имтиёзли асосда бериладиган дори воситалари рўйхатига киритилди:

•    трифлуоперазин (таблетка 5 мг);
•    флуферазин (инъекция учун эритма 25мг/1 мл);
•    оланзапин (таблетка 5 мг).

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 2.9