Амазонка дарёсидан собиқ UFC жангчисининг жасади топилди
Спорт
−
16 Декабрь 3130 2 дақиқа
Бразилияда Амазонка дарёсининг энг йирик чап ирмоғи — Рио Негро тубидан 45 ёшли собиқ UFC жангчиси, бразилиялик Жеронимо Дос Сантоснинг жасади топилди. Ғаввослар унинг жасадини тошлар остида қолиб кетган ҳолда топган. Бу ҳақда MMA Fighting портали хабар берди.
Терговчиларнинг маълумотларига кўра, Жеронимо жорий йилнинг 14 декабрь куни эрталаб дарёга тушиб кетган ва шундан сўнг сув юзасига қайтмаган. Қидирув-қутқарув ишлари ўша куннинг иккинчи ярмида бошланган. Фожиа дарёнинг хавфли ҳудудида юз берган. У ерда қум тўсиғи кучли оқим сабаб тик чуқурликни яширган. Тахминларга кўра, айнан шу ҳолат спортчининг сув остида қолиб кетишига сабаб бўлган.
Аралаш жанг санъати (MMA) фаолияти давомида Дос Сантос 72 та жанг ўтказиб, Виталий Минаков, Вячеслав Дацик, Сергей Харитонов, Жуниор дос Сантос ва бошқа таниқли жангчиларга қарши рингга чиққан.
Жеронимо Дос Сантоснинг сўнгги жанги 2025 йил 4 апрель куни BKFC турнирида бўлиб ўтган. Ушбу баҳсда у россиялик MMA фахрийси Алексей Олейникни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чикагода 31 ёшли MMA жангчиси Исаак Жонсон Matador Fighter Challenge мусобақасида иштирок этаётганида, жанг охирида ерга йиқилиб тушди ва бир неча соат ўтиб вафот этган эди.
Live
Барчаси