Аляскадаги учрашув: Путин ва Трамп баёнотидан асосий нуқталар
Олам
−
16 Август 2025 13299 3 дақиқа
Кеча, 15 август куни (Тошкент вақти билан бугун, 16 августга ўтар кечаси) Аляскадаги Эльмендорф-Ричардсон қўшма ҳарбий базасида АҚШ ва Россия Президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путин учрашув ўтказди. Уларнинг музокаралари қарийб уч соат давом этди. Учрашув сўнгида Президентлар матбуот анжуманида иштирок этди.
Матбуот анжуманида Оқ уй раҳбари Дональд Трамп келишувга эришилмаганини билдирди.
“Сизга айтсам, бизда жуда чуқур ва самарали учрашув бўлди. Биз кўплаб масалаларда келишувга эришдик. Уларнинг кўпчилигида бир неча муҳимлари бор десам бўлади. Аммо улар ҳануз охиригача ҳал этилмади, лекин биз муайян натижаларни кўряпмиз. Ҳозирча бошқа келишувга эриша олмаяпмиз.
Бугун биз ҳақиқатан ҳам катта тараққиётга эришдик. Менда ҳар доим Президент Владимир Путин билан ажойиб муносабатлар бўлган”, дейди у.
Россия Президентининг баёнотидан асосий нуқталар:
- Россия Украинадаги келишув узоқ муддатли бўлишидан манфаатдор;
- Россия ва АҚШ раҳбарлари ўртасидаги мулоқот пишиб етилди, мамлакатлар конфронтациядан диалогга ўтиши керак;
- Россия Трамп маъмуриятининг Украина инқирозини ҳал этишга кўмаклашиш истагини кўраётганини билдирди;
- Россия Украина хавфсизлиги таъминланиши кераклигига қўшилади, бунинг устида ишлашга тайёр;
- Россия Президентининг айтишича, Трамп учрашув чоғида уни “қўшнилардек” кутиб олган;
- Россия ва Аляскани фақат Беринг бўғози ажратиб туради, мамлакатлар яқин қўшнилар;
- Путин АҚШ етакчиси билан телефон суҳбатларини самимий деб атади;
- Россия ва АҚШда ҳамкорлик учун кўплаб қизиқарли йўналишлар бор;
- Россия Аляскада дафн этилган совет учувчилари хотирасига муносиб муносабат билдиргани учун АҚШ расмийларига миннатдорлик изҳор этди;
- Россия-АҚШ саммитида ҳар икки томонда ҳам натижага эришиш кайфияти бўлган;
- Владимир Путин матбуот анжуманини “Next time in Moscow ” (“Кейинги сафар Москвада”) сўзлари билан якунлади.
Дональд Трамп бундай ташриф эҳтимолини истисно этмади.
“Жаноб Путин, умид қиламанки, тез орада сиз билан кўришаман”, деди у.
АҚШ Президентининг баёнотидан асосий нуқталар:
- Трамп Путиндан Украина муаммоси бўйича “кўплаб масалаларда” келишувга эришганини, аммо уларнинг бир қаторида ҳали ҳам келишув йўқлигини айтди;
- У келажакда АҚШ ва Россия ўртасида самарали учрашувлар ўтказилишига умид билдирди;
- Трампнинг фикрича, Путин ҳам ўзи сингари Украинадаги можарони тугатишда қизиқиш билдирмоқда;
- Оқ уй Путин ва Трамп учрашувини тарихий, деб атади. Америка ОАВ эса уни дўстона, деб баҳолади.
Шу билан бирга, мамлакат раҳбари маъмуриятида АҚШ ва Россия делегациялари ўртасидаги тушлик бекор қилингани, Трамп Вашингтонга қайтаётгани ҳақида ОАВга маълумот берилди. Путин учрашувдан кейин Аляскадаги совет учувчилари қабрини зиёрат қилди ва тезда Россияга учуб кетди.
Live
БарчасиСурияда КИП қўмондони ўлдириб кетилди
21 Январь