Алонсо кейинги йил “Реал” устозига айланиши мумкин
Спорт
−
24 Май
2065Германиянинг “Байер” клуби бош мураббий Хаби Алонсо бир йилдан кейин “Реал”га кетишига ишонмоқда. Бу ҳақда “Relevo” хабар бермоқда.
Манбага кўра, Алонсо 2025 йилдан Мадрид клуби устозига айланиши мумкин. “Қаймоқранглилар” испаниялик мутахассисни келгусида ўз сафига таклиф қилиши кутилмоқда. Мутахассислар Алонсони ёшораётган “Реал”ни ривожлантириш учун яхши номзод сифатида кўрмоқда.
Қайд этилишича, агар Мадриднинг “Реал” клуби Карло Анчелотти бошчилигидаги кейинги мавсумда ҳам яхши натижаларни қўлга киритишда давом этса, Алонсонинг мураббийликка тайинланиши масаласи италияликнинг шартномаси тугагунига қадар – 2026 йилгача қолдирилади.
Маълумот учун, жорий мавсум Алонсо бошчилгидаги “Байер” Германия чемпионатида мағлубиятсиз серия қайд этиб, чемпионликни қўлга киритди. Леверкузенликлар клублар миқиёсида Европада нуфузи жиҳатидан 2-ўринда турувчи Европа лигасининг финалига қадар етиб боришни уддалади. Шунингдек, “фармацевтлар” 25 май куни Германия кубоги финалида “Кайзерслаутерн” клуби билан баҳс олиб боради.