Алонсо Франция клуби таклифини рад этди – ОАВ
Спорт
−
15:34 644 1 дақиқа
“Реал Мадрид” жамоаси собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо Франциянинг “Марсель” клубини бошқариш таклифини рад этди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Марсель” Роберто Де Зерби истеъфога чиққанидан сўнг Алонсо билан боғланган, бироқ у таклифни қабул қилмаган. Хабарларга кўра, клубнинг беқарор спорт натижалари ва умумий ҳолати мутахассис қарорига таъсир кўрсатган.
“Марсель” айни пайтда Лига 1 турнир жадвалида 22-турдан сўнг 40 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
Маълумот учун, 44 ёшли Алонсо мураббий фаолияти давомида “Реал Сосьедад Б” ҳамда “Байер” жамоаларини бошқарган. У “Байер” билан Германия чемпионлиги, Германия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ливерпуль” жамоаси мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ва Алонсо янги мураббийлар рўйхатида асосий номзод эканлиги хабар берилган эди.
Live
Барчаси