“Ливерпуль”да мураббий ўзгариши мумкин – манба
Спорт
−
16 Февраль 2631 1 дақиқа
Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Журналистнинг маълум қилишича, агар жамоа 2026-2027 йилги мавсум якунида UEFA Чемпионлар лигасига йўлланма ола олмаса ёки жорий мавсумни бирорта совринсиз якунласа, мерсисайдликлар раҳбарияти бош мураббий Арне Слот билан хайрлашиши мумкин.
Голландиялик мутахассис ўрнини эгаллаш учун асосий даъвогарлардан бири сифатида Хаби Алонсо кўрилмоқда. У клуб раҳбарияти орасида юқори ишончга эга номзодлардан бири ҳисобланади.
Маълумот учун, “Ливерпуль” айни пайтда Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 42 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Юнайтед” ҳам амалдаги бош мураббий ўрнига Германия терма жамоаси устози Юлиан Нагельсманн номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль