Аллегри “Ювентус”да “фавқулодда ҳолат” эълон қилди
Спорт
−
01 Ноябрь 2021
4934Аввалроқ Туриннинг “Ювентус” клуби ўтказиб юборилган голлар бўйича 60 йиллик антирекорд қайд этгани ҳақида хабар берган эдик.
“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри ўз жамоаси футболчиларини клуб машғулот базасида олиб қолишга қарор қилди. Бу ҳақда “Sky Italia” нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, “Кекса Синьора” жорий йилнинг 1-6 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган ўйинларга бор эътиборини қаратади. Бу вақт мобайнида ҳеч қайси футболчи клуб базасини тарк эта олмайди. Аллегри сўнгги ўйинлардаги қониқарсиз натижалардан сўнг, футболчиларни матбуот таъсиридан ҳимоя қилиш учун шундай йўл тутган.
Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни Италия А серияда “Верона”га (1:2) мағлуб бўлганди. Айни дамда Турин клуби 15 очко жамғариб, турнир жадвалининг саккизинчи поғонасида бормоқда.
Жорий йилнинг, 2 ноябрь куни “Ювентус” UEFA Чемпионлар лигаси доирасида “Зенит”га қарши баҳс олиб боради. Шундан Италия чемпионати доирасида “Фиорентина” билан куч синашади.