Алламжоновга суиқасдда алоқам йўқ – Рамзан Қодиров
3-саҳифа
−
11 Ноябрь
22384Ўзбекистон Президенти Администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга суиқасдда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қўли борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Чеченистон раҳбари бундай айбловларни рад этиб, бу хабарни провокация деб атади. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзди.
“Ўзбекистонда бир неча ҳафта олдин мамлакат Президенти маъмуриятининг собиқ ходими бўлган машинага қарата ўқ узилган эди. Ҳеч ким жабрланмади. Гумонланувчилардан бири аллақачон ҳибсга олинган, тергов барча иштирокчиларни ва суиқасд сабабларини аниқлаши керак. Бироқ натижаларни кутмасдан, ғарбпараст ва баъзи мухолифат ОАВлари "чечен изи" ҳақидаги версияни чиқарди ва кейин бу изни бутунлай менга улашди. Мен бу провокацион нарсаларга жавоб бермайман. Қолаверса, Ўзбекистонда муҳтарам Президент Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг оқилона сиёсати туфайли барча соҳалар, жумладан, ахборот ва ҳуқуқ-тартибот тизимидаги ишлар аъло даражада. Мен шуни қўшимча қиламанки, агар мен ҳақиқатан ҳам бирор нарсани режалаштирган бўлсам, уни охиригача ва 100% натижа билан кўраман”, дейди Рамзан Қодиров.
Унинг айтишича, чеченлар ва ўзбеклар тарихий ўтмиши умумий бўлган қардош халқлар бўлиб, уларнинг умумий жиҳатлари жуда кўп. Рамзан Қодиров у учун Ўзбекистон ўзбек халқини, унинг одоб-ахлоқини севган отаси Аҳмад-Ҳожи ҳаётининг алоҳида ва муҳим қисми эканини қўшимча қилган. У “чечен изи” версиясини маълум учинчи томонлар тарафидан сиёсий ўйин қуроли ва мамлакатлар ўртасида низо келтириб чиқаришга қаратилган очиқ уриниш сифатида баҳолашини билдирган.
“Қандай бўлмасин, мен ва Ўзбекистондаги азиз биродарларим бу провокацион маълумотлар чиқиндиси ортида ким турганини аниқ билиб оламиз. Бу борада иш аллақачон бошлаб юборилган”, дейди Чеченистон раҳбари.
Алламжоновга суиқасд
26 октябрь куни соат 01:40 ларда фуқаро С.С.нинг бошқарувидаги Range Rover русумли автомашина Қибрай тумани, Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланган вақтида 2 нафар номаълум шахслар мазкур автомашинага ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узиб, номаълум томонга яширинган. Ушбу ҳолатда бирор-бир шахс тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 25, 97 (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ҳамда 248 (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Бош прокуратура, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳар, Ҳарбий, Транспорт прокуратуралари ҳамда ИИВ, вилоят, Тошкент шаҳар ИИББ, Божхона қўмитаси ходимларидан иборат таркибда тергов-тезкор гуруҳи тузилган.
27 октябрь куни Бош прокуратура томонидан ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг бир нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида қўлга олинганини билдирди. Эртаси куни эса суиқасдга алоқадор яна уч киши аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушлангани хабар қилинди.