Алламжонов яна майдон марказида. У TikTok'га ўзбек тилини киритмоқчи
Жамият
−
15 Декабрь 2021
5416Ўзбекистон ва TikTok кўнгилочар тармоғи ўртасида ҳамкорлик бошланди. Ҳатто, TikTok маъмурияти дастурга ўзбек тилини ҳам киритиши кутилмоқда. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.
Алламжоновнинг қайд этишича, “TikTok — зарарли бўлса уни фойдали ресурсга айлантириш лозим. Шу ва бунга ўхшаш компаниялар фаолиятини чеклаш эмас, балки улар билан яқиндан мулоқот, ҳамкорлик ўрнатган ҳолда ишлаш ҳамма учун кўпроқ манфаатли ва тўғрироқ бўлади ўйлайман”
У бугун, 15 декабрь куни TikTok компаниясининг вице-президенти доктор Тео Бертрам ва компаниянинг масъул ходимлари билан жуда самарали онлайн учрашув ўтказганини маълум қилган.
“Учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдик. TikTok вакилларига тармоқнинг ички нормалари ва айрим тартиб-қоидаларини кўриб чиқиш, уни Ўзбекистон қадриятлари, урф-одатлар ва менталитетимизга мослаш бўйича таклифлар бердим. Улар томонидан бу таклиф албатта инобатга олиниши, бу борада ҳамкорлик, шу билан бирга ўзбек тилини ҳам киритишга тайёр эканликлари маълум қилинди”, деб ёзади Алламжонов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг собиқ матбуот котиби Комил Алламжонов мамлакатдаги кам сонли ижтимоий тармоқларни қўллаб-қувватловчи Ҳукуматга яқин шахслардан бири. Айнан унинг даврида Мирзиёевнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси очилиб, фаол ишлай бошлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь