Бўканинг янги манзараси қандай бўлиши маълум қилинди

Жамият

photo_2019-04-13_18-32-18

Бугун, 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Президент ташаббуси билан Тошкент вилояти Бўка туманида 5 та ташаббуснинг барчаси мужассамлашган ва контейнерлардан иборат илк янги лойиҳанинг иш жараёнини намойиш қилди.

Мажмуа кутубхона ҳамда китоб ўқиш учун сокин жойлар, кафелар, музқаймоқ дўконлари, кибер спорт ва компьютер ўйинлари учун махсус ареналар, Wi-Fi ҳудудлари, ёпиқ амфитеатр, болалар ўйингоҳи, воркаут ва бадан тарбия учун майдон, югуриш ва велосипед йўлакчалари, мини футбол майдони ҳамда бадминтон, стол тенниси ва бошқа спорт турлари билан шуғулланишга мўлжалланган универсал майдон, самокат, скейтборд ва роликлар ижараси учун дўконни ўз ичига олади.

Ушбу мажмуа ҳар ойда ўртача 6 минг нафар йигит-қизни жалб имкониятига эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Бўка

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг