Алиев Зеленский билан учрашди

Олам

image

Бугун, 22 январь куни Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форуми доирасида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги алоқалар, энергетика соҳасида ҳамкорлик ҳамда минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилинган. Алиев матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув Украина томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган.

“22 январь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Давосда қарама-қарши томон ташаббуси асосида Украина Президенти Влодимир Зеленский билан учрашди. Суҳбат давомида Озарбайжон ва Украина ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, гуманитар соҳалардаги алоқалар, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Жаҳон иқтисодий форумида Зеленский Россия билан қуролли тўқнашувда Украина стратегияси дипломатик ечимга интилиш эканини таъкидлади. У Украина учун ишончли хавфсизлик кафолатларини таъминлаш зарурлигини қайд этди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, “кучли дипломатия” можарони ҳал этиш ва Европада узоқ муддатли тинчлик учун замин яратишга қодир.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Владимир Зеленский Швейцария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг