Алиев Европарламентни Арманистондан ҳам тажовузкор деб айтди

Олам

image
Алиев Европа билан Путиннинг “қонини қайнатадиган” меморандум имзолади north_east

Алиев Европа билан Путиннинг “қонини қайнатадиган” меморандум имзолади

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Европарламентнинг қатор аъзоларининг уринишларига қарамай, Европани Озарбайжондан, Озарбайжонни Европадан ажратиб бўлмаслигига ишонч билдирди. Бу ҳақда у бугун, 19 июль куни Бакуда Европарламентнинг халқаро алоқалар қўмитаси раиси Дэвид Макаллистер бошчилигидаги делегация билан учрашуви чоғида айтиб ўтди. 

“Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйеннинг кечаги ташрифидан хабарингиз бордир. Биз жуда яхши суҳбатлашдик. Бу Озарбайжон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг аҳамиятини яна бир бор тасдиқлайди. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи кенгаши президенти Чарльз Мишель Озарбайжон ва Арманистон муносабатларини нормаллаштириш жараёнида фаол иштирок этмоқда. У шу пайтга қадар Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари ва шахсан ўзи иштирокида учта уч томонлама учрашув ўтказди. Шундай қилиб, бу жуда ижобий контекст. Буларнинг барчасини ҳисобга олсак, Европарламентнинг ҳаракатларини тушуна олмаймиз”, дейди Президент. 

Илҳом Алиев Европа парламенти Озарбайжонга нисбатан Арманистон парламентидан кўра кўпроқ тажовузкор эканини таъкидлади.  

“Баъзида бу резолюцияларни Арманистон парламенти қабул қилгандек туюлади ёки арман лобби гуруҳлари қандайдир таъсир кўрсатади. Акс ҳолда тушуниш жуда қийин. Мен ҳайрон бўлганимни айтганимда, айнан шуни назарда тутдим”, дея тушунтирди давлат раҳбари. 

Макаллистерга мурожаат қилар экан, давлат раҳбари шундай деди:  

“Сиз бу резолюция учун овоз бермаганингизни биламан. Аммо, афсуски, кўплаб европалик парламентарийлар ҳеч қандай сабабсиз бизга ҳужум қилишди. Вазият шундай. Биз ҳақиқий дунёда яшаяпмиз, бу бизнинг танловимиз эмас. Менинг позициямни биласиз. Менинг позициям 2017 йилдаги сўнгги учрашувимиздан бери ўзгармади. Биз Европа билан яқин муносабатлар ўрнатишни истаймиз ва қилаётган барча ишларимиз, жумладан, мен таъкидлаган ҳамкорликнинг кўзга кўринган белгилари ҳам буни кўрсатади. Аммо Европарламент шундай йўл ҳақида ўйлаётган бўлса, бу уларнинг танлови. Аммо улар билишлари керакки, айрим депутатлар Европани Озарбайжондан, Озарбайжонни эса Европадан ажратиб олишга уринишларига қарамай, бунинг иложи йўқ”.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 март куни Европарламент Тоғли Қорабоғдаги маданий мерос йўқ қилинаётгани ҳақида бўйича резолюцияни қабул қилди. Қарорни 635 депутат ёқлаб, икки нафари қарши овоз берди, 42 депутат бетараф қолди. 

Унда қайд этилишича, сўнгги ўттиз йил ичида Озарбайжон Нахичевандаги 89 арман черкови, 20 минг арман қабри ва 5 минг қабр тошини вайрон қилган. 

Резолюцияда арманларнинг маданий меросини йўқ қилиш Жанубий Кавказда тинчлик ва хавфсизликка таҳдид соладиган Озарбайжон ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланаётган арменофобия, тарихий ревизионизм ва арманларга нисбатан нафратнинг кенгроқ тизимли давлат сиёсатининг бир қисми эканлиги айтилган. 

Ҳужжатда тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш, Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги можарони ҳал этиш ва Қорабоғ мақоми тугалланиши масалаларига кенгроқ ёндашиш зарурлиги таъкидланган. 

Қарорда, шунингдек, ЮНЕСКО баҳолаш миссияси ташрифигача арман мероси объектларига тегмаслик, арман ва халқаро экспертлар билан маслаҳатлашишга чақирилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Европарламент

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made