Алиев ва Пашинян ҳам Трампни Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатмоқчи
Олам
−
09 Август 3302 2 дақиқа
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян АҚШ етакчиси Доналд Трампни Тинчлик учун Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатиш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
“Президент Трамп Тинчлик учун Нобель мукофотига лойиқ деб ҳисоблайман”, деган Никол Пашинян етакчиларнинг уч томонлама нутқи чоғида журналистнинг саволига жавоб берар экан.
Ташаббус Озарбайжон раҳбари томонидан қўллаб-қувватланди.
“Бош вазир Пашинян ва мен Дональд Трампга тинчлик мукофотини бериш тўғрисида Нобель қўмитасига қўшма мурожаат юборишга тайёрмиз”, деди у.
Озарбайжон ва Арманистон кеча, 8 август куни АҚШ воситачилигида АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашув чоғида кўп йиллик можаролардан сўнг икки томонлама иқтисодий алоқаларни ривожлантирувчи ва уларни ўзаро муносабатларни тўлиқ нормаллаштиришга олиб келадиган тинчлик битимини имзолаганди. Трампнинг айтишича, икки давлат урушни тўхтатиш, дипломатик муносабатларни очиш ва бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Трамп воситачилигидаги Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик музокараларида муҳим натижага эришилганини олқишлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 июнь куни Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Нобель Тинчлик мукофоти “фақат либералларга берилгани учун” шунча уринишларига қарамай, уни олмаслиги ҳақида ўз фикрини билдирди. Ушбу нуфузли мукофотни АҚШнинг бир қанча президентлари олган, уларнинг энг охиргиси 2009 йилда демократ Барак Обама эди.
7 июль куни кечқурун Вашингтондаги Оқ уйда давлат кечки овқати пайтида Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ Президенти Дональд Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатди.
Live
Барчаси