Алиев Украинага 2 млн доллар ёрдам ажратди
Олам
−
11 Август 4977 2 дақиқа
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Украинага гуманитар ёрдам кўрсатиш учун мамлакат Энергетика вазирлигига 2 миллион доллар ажратиш ҳақидаги фармонни имзолади. Ҳужжат республика раҳбари сайтида эълон қилинди.
“Озарбайжон Республикаси Энергетика вазирлигига 2 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг манатда маблағлар ажратилсин”, дейилади ҳужжатда.
Билдирилишича, маблағлар “Украинага инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш мақсадида Озарбайжонда ишлаб чиқарилган электр жиҳозларини” харид қилиш ва жўнатиш учун сарфланади.
Озарбайжон Киевга биринчи марта гуманитар ёрдам юбораётгани йўқ. Алиев 2025 йилнинг февралида Украина учун электр жиҳозларига 1 миллион доллар, 2023 йил июлида эса 7,6 миллион доллар ажратган.
2022 йилда Озарбайжон Украинага 30 миллион манатдан ортиқ (17,6 миллион доллар) гуманитар ёрдам кўрсатди. Бу ўша йили Бакудан бошқа давлатга ажратилган энг катта ёрдам эди. Баку дори-дармонлар, озиқ-овқат, трансформатор ва генераторлар юборди ҳамда украиналик болаларни тиббий ва психологик реабилитация учун қабул қилди.
Қайд этиш жоиз, июль ойи ўрталарида Украинага қандай маслаҳат берасиз деган саволга жавобан Алиев: “Ҳеч қачон ишғолга рози бўлманг”, деган ва вазиятни Қорабоғ атрофидаги можарога қиёслаганди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 август куни Озарбайжон ва Украина Президентлари Илҳом Алиев ва Владимир Зеленский ўртасидаги телефон мулоқоти чоғида Россия Қуролли кучларининг Озарбайжон гази транзит орқали ўтиладиган Украина газ инфратузилмасига ва SOCAR'нинг Одессадаги Озарбайжон нефть базасига берган зарбалари муҳокама қилинганди.
Live
Барчаси