Алиев Россия Қорабоғ бўйича берган кафолатини бажармаганини айтди
Олам
−
16 Июль 2022
7174Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Россияни Тоғли Қорабоғдаги тинчлик келишувлари кафолатларини бузганликда айблади. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Алиевнинг сўзларига кўра, Арманистон ўт очишни тўхтатиш декларациясида назарда тутилган Қорабоғ ҳудудидан ҳалигача ўз қўшинларини олиб чиқмаган ва Россия тинчликпарвар кучлари буни маъқулламоқда.
Бир неча ой олдин РФ Мудофаа вазирлигининг юқори мансабдор шахслари Озарбайжонда бўлганларида, бизнинг Мудофаа вазирлигимизга июнь ойигача арман ҳарбийлари Қорабоғни тарк этишини ваъда қилишган эди. Ҳозир аллақачон июль ойининг ўрталари, аммо бу масала ҳал қилинмаган.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Алиевнинг баёнотларига ҳозирча изоҳ бермади.
Қорабоғ уруши
Озарбайжон ва Арманистон 2020 йил айнан Қорабоғ ҳудуди масаласида ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишди. Иккинчи Қорабоғ уруши ёки “Ватан муҳорабаси” номи билан тарихга кирган ҳарбий тўқнашувлар 2020 йилнинг 27 сентябрь куни бошланиб, 44 кун давом этди. 2020 йилнинг 9 ноябридан 10-сига ўтар тунда “Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш ҳақида”ги баёнот имзоланди. Шуниси аниқки, уруш якунларига кўра, Туркия қўлловидаги Озарбайжон ғалаба қилди. Россиянинг ёрдамига умид қилган Арманистон эса мағлубиятга юз тутди.
Ҳарбий салоҳияти бўйича дунёда 11-ўринда турувчи Туркия Қорабоғ урушида фаол тарзда Озарбайжонни ҳам руҳий, ҳам сиёсий, ҳам ҳарбий жиҳатдан қўллади. Аслида, Туркия Биринчи Қорабоғ урушидан бери Озарбайжонни қўллаб келади. 2010 йилда икки давлат ҳарбий ҳамкорлик борасида стратегик шерикликка эришгач, ушбу қўллов амалий кўриниш касб эта бошлади. Шундан сўнг, Туркия Озарбайжон Қуролли Кучлари учун зобитлар тайёрлаб, ушбу давлатга қурол экспорт қилиш бўйича Россия ва Исроилдан сўнг учинчи ўринга чиқди. Айниқса, ўтган 2020 йилда қурол экспорти 6 баробарга ортиб кетди. Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувлар олдидан эса бу икки давлат ўзаро ҳарбий дала ўқув машғулотларини ўтказди. Машғулотлар якунида Туркия Озарбайжонда 2 та F-16 қирувчи самолётини ҳам қолдиргани айтилади. Туркияда ишлаб чиқарилган Bayraktar учувчисиз ҳарбий аппаратларининг ҳам Озарбайжон ғалабасини таъминлашдаги ўрни юқори бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь