Алиев Албанияда Пашинян билан учрашди (видео)

Олам

image

Бугун, 16 май куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Албания пойтахти Тиранада учрашув ўтказди. Бу ҳақда APA хабар берди.

Хабарда айтилишича, учрашув давомида Илҳом Алиев ва Никол Пашинян икки давлат ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳамда тинчлик шартномасини тузиш жараёни юзасидан фикр алмашган.

Мазкур учрашув Европа Сиёсий Ҳамжамияти саммити доирасида бўлиб ўтган. Ушбу формат Франция Президенти Эммануэль Макрон ташаббуси билан 2022 йил май ойида ташкил этилган бўлиб, Европа Иттифоқи аъзолари билан бир қаторда номзод мамлакатлар ва ўз келажагини Европа билан боғлаётган давлатларни ҳам бирлаштиради. Уларга Буюк Британия, Озарбайжон, Исландия, Украина, Молдова, Туркия, Грузия ва Арманистон киради. Шунингдек, тадбирларда НАТО ва Европа Иттифоқи тузилмалари вакиллари ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пашинян БМТ Бош ассамблеясидаги чиқишида агар тинчлик шартномаси Арманистон Конституциясига зид бўлиб чиқса, Ереван тинчлик учун Конституцияни ўзгартириши керак бўлишини айтганди. Кейин эса Илҳом Алиев Арманистон билан мунозарали масалаларни ҳал қилмасдан тинчлик битимларини имзолаш вариантини “мутлақо реал эмас” деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Илҳом Алиев Никол Пашинян Арманистон Албания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг