Алишер Усмонов саховатпешалар рейтингида биринчи ўринни эгаллади 

Олам

image
0:00
0:00
download

USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов “The Sunday Times” нашри версиясига кўра, COVID-19 га қарши курашга хайрия маблағлари бўйича инглиз саховатпешалари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. 

Нашр маълумотларига кўра, ўтган йилда Усмонов Россия, Ўзбекистон ва Италияда COVID-19 га қарши кураш учун 134,2 миллион фунт (190,6 миллион доллар) ажратган. 

Нашрнинг таъкидлашича, унинг саховатидан Россия ва Ўзбекистон кўпроқ фойда кўрган, аммо бошқа мамлакатлардаги лойиҳалар ҳам қўллаб-қувватланган. 

Қайд этилишича, Усмоновнинг шахсан ўзи ва унинг компаниялари ўтган йили дунёнинг турли мамлакатларида 500 миллион фунт стерлинг (710 миллион доллар) миқдорида хайрия ёрдами кўрсатган. Сўнгги 20 йил ичида тадбиркор хайрия ишларига 4,2 миллиард фунт (деярли 6 миллиард доллар) сарфлаган. “The Sunday Times” газетаси Усмоновни ушбу даврдаги энг саховатли меценат деб атаган. 

Аввалроқ, Алишер Усмонов Буюк Британиянинг энг бой одамлари рейтингида 6-ўринни эгаллагани ҳақида хабар бергандик. Усмоновнинг бойлиги 13,4 млрд фунтга баҳоланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов

Баҳолаганлар

417

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг