Алишер Усмонов Президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди
Жамият
−
07 Декабрь 2022
13036Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Алишер Усмонов кеча, 6 декабрь куни эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Шу куннинг ўзида у Наманган вилояти суди раиси этиб тайинланди.
Маълумот учун, Алишер Усмонов 1964 йилда туғилган бўлиб, Косонсой туман судининг раиси, Мингбулоқ тумани прокурори ва Наманган вилоятидаги халқ қабулхонаси мудири лавозимларида фаолият юритган.
2016 йил охирида президент девонида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати ташкил этилганди. 2017 йилнинг майида у фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича хизмат этиб қайта шакллантирилди.
LiveБарчаси