Алишер Усмонов 131 йиллик қимматбаҳо қўлёзмани ХОҚ музейига топширди

Спорт 5124
image

Бир неча ой муқаддам АҚШдаги кимошди савдоларининг бирида замонавий Олимпия ўйинларинин асосчиси Пьер де Кубертенга тегишли қўлёзмалар номаълум шахс томонидан рекорд суммада сотиб олинган эди. Орадан вақт ўтиб, қўлёзмалар россиялик таниқли ўзбек миллиардери Алишер Усмонов томонидан харид қилгани маълум бўлди.

Алишер Усмонова мазкур битикларни Лозаннадаги Халқаро олимпия қўмитаси музейига топширди ва уни ташкилот раҳбари Томас Бах қабул қилиб олди.

Мазкур қўлёзма 14 варақдан иборат бўлиб, замонавий Олимпия ўйинлари асосчиси – барон Пьер де Кубертен томонидан 1889 йил сиёҳ билан қўлда ёзилган ва 1892 йил илк бор оммага ўқиб-эшиттирган.

“Бугун барчамиз тарихга гувоҳ бўлдик. Бир томондан, тарихий ҳужжатни, замонавий Олимпия ҳаракати асоси бўлган нутқ матнини кўрамиз. Иккинчи томондан, қўлёзмалар ўзининг асл жойи, Олимпия уйига етиб келишидек муҳим воқеликка шоҳидмиз. Сизнинг ҳимматингиз имконсиз нарсанинг рўёсини кўрсатиб турибди. Бундай ёрдамингиз билан ўз тарихимиз ва асосчимиз белгилаб берган йўналиш бўйича юриш имкониятига эга бўламиз”, деган Томас Бах.

Алишер Усмонов ҳам тарихий ҳужжатларнинг асл жойига етиб боргани қуйидагича фикр билдирган.

“Ушбу матн замонавий Олимпия ҳаракатининг манифести. Пьер де Кубертен дунёни бирлашган спорт мусобақалари билан кўрди ва зиддият, урушларга аралашмади. Ишончим комилки, Олимпия музейи бу бебаҳо ҳужжатни сақлаш учун энг яхши жой”.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 116
Рейтинг: 3
t
×