Алиментдан қарзи бор эркак пичоқлаган аёлнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
3-саҳифа
−
12 Сентябрь 2021
10835Аввалроқ, Тошкент вилояти Янгийўл туманида 3 нафар фарзанди учун алимент пулини тўламай келаётган эркак Мажбурий ижро бюросида собиқ турмуш ўртоғини пичоқлагани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент вилояти ҳокимлиги пичоқланган аёлнинг саломатлиги ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Янгийўл тиббиёт бирлашмасига 1980 йилда туғилган фуқаро Ш.А. собиқ турмуш ўртоғи билан МИБ бўлимидаги келишмовчилиги оқибатида баданига етказилган оғир тан жароҳатлари билан тез тиббий ёрдам машинасида қабул бўлимига олиб келинган.
“Бемор кўздан кечирилганда ҳушини йўқотган, қўлида, баданида кесилган жароҳатлар мавжудлиги, ташқи қон кетиш аломатлари кузатилиб тургани сабаб зудлик билан жарроҳлик амалиётига олинди. Амалиёт давомида кўздан кечирилганда беморда қон томирлари узилиши аниқлангани ҳисобга олиниб, республика қон-томир жарроҳлари ёрдамга чақирилди.
Ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг бемор умумий реанимация бўлимида даво муолажаларини олмоқда. Унда нисбатан ижобий ўзгаришлар кузатилади. Енгил карахтлиги бор, енгил ҳаракатларни бажаришни бошлаган. Соғлиғи тўлақонли тикланмагани сабабли сунъий нафас олдириш аппаратида қолмоқда. Бемор белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда”, дейди туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлими мудири Саттор Юсупов.
Маълумот учун, эркак жорий йил 10 сентябрь ҳолатига 11 миллион 864 минг сўм алимент тўлаши керак бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25-97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь