Ҳалима Худойбердиева номидаги мактаб-интернатини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди
Жамият
−
28 Февраль 2019
6923Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 19 февраль куни Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти ва туманлар ҳокимлари, фаоллар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида ўтган йиғилишда Гулистон шаҳрида Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева ижод мактабини ташкил этишни таклиф қилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайёрланган “Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Қарор билан Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади.
Қарорга мувофиқ:
• 2019-2020 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5-6-7-8-синфларига,
• 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб эса 5-синфига 30 нафардан ўқувчи қабул қилинади;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига мактаб-интернатнинг моддий-техника базасидан, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.
3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Бекенов), Молия вазирлиги (Ҳайдаров), Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов) ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев)га лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2019 йил Инвестиция дастурига қўшимча равишда 150 ўринли мактаб-интернат биноси ва 100 ўринли ётоқхона қуриш ҳамда жиҳозлаш учун зарур маблағларни ажратилишини назарда тутиш юкланяпти.
Мактаб-интернатнинг бино ва иншоотларини қуриш бўйича:
• Сирдарё вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси – буюртмачи этиб белгиланади;
• бош лойиҳа ва бош пудратчи ташкилоти белгиланган тартибда тендер (танлов) савдолари натижасида аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги қурилаётган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ва олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларини сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда мактаб-интернатга олий таълим муассасаларининг ўзбек тили ва адабиёти факультетларини тамомлаган иқтидорли педагог-кадрларни жалб этилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
• 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ушбу мактаб-интернатнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида ётоқхона, ошхона, кутубхона, фаоллар зали ва ўқув-лаборатория жиҳозлари ҳамда компьютер техникаси, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўради;
• уч ой муддатда мактаб-интернатнинг устави тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида она тили ва адабиёт ҳамда чет тили фанларидан ижодий танлов, тест синови ва психологик-педагогик диагностика ўтказади
LiveБарчаси