Александр Усик ҳибсга олинди (видео)
Спорт
−
18 Сентябрь
12996Украиналик супер оғир вазн тоифасидаги боксчи Александр Усик Польшанинг Краков шаҳри аэропортида ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Onet” хабар берди.
Манбага кўра, Усикнинг ҳамроҳи Испания учун рейсга киритилмаган. Усик эса ёлғиз учишдан бош тортиб, ҳамроҳининг ҳибсга олинишига қаршилик кўрсатган.
Кейинроқ Усик Краков аэропортида ушланганига изоҳ бериб, “ҳаммаси яхши” эканини билдириб, мазкур ҳолатда “тушунмовчилик” бўлганини айтди.
“Ҳаммаси яхши. Тезда ҳал қилинган тушунмовчилик содир бўлди. Украина дипломатларига ёрдам учун раҳмат. Бўйи, вазни, қўллари ва қиёфасига қарамай, ўз вазифаларини бажараётган Польша ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳурматим чексиз”, дейди Усик.
Маълумот учун, 37 ёшли Усик супер оғир вазнда жаҳон чемпиони ва вазн тоифасидан қатъи назар (P4P) рейтинги етакчиси ҳисобланади. У охирги жангида британиялик Тайсон Фюрини мағлубиятга учратганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь