Альварес ЖЧдан кейин “Барселона”га ўтиши мумкин
Спорт
−
20:16 311 1 дақиқа
Испаниянинг “Атлетико Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг “Барcелона” сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда “The Touchline” нашри хабар берди.
Манбага кўра, аргентиналик футболчининг эҳтимолий трансфер нархи 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Маълумотни бир нечта журналистлар ҳам тасдиқламоқда.
Хабарга кўра, 26 ёшли ҳужумчи совринлар учун мунтазам кураша оладиган жамоада тўп суришни истамоқда.
Маълумот учун, Альварес 2024 йил ёзидан буён “Атлетико Мадрид” сафида ҳаракат қилиб келяпти. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 6 та голли узатма муаллифига айланди.
Футболчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 100 миллион еврони ташкил этади.
Live
Барчаси