“Ал-Иттиҳод” Сон Хён Мин учун яхшигина таклиф берди

Спорт

image

Лондоннинг “Тоттенхем” клубида тўп сураётган кореялик ҳужумчи Сон Хён Минга Арабистоннинг “Ал-Иттиҳод” клубидан катта таклиф тушди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Манбага кўра, саудияликлар футболчига тўрт мавсум давомида йилига 30 миллион евро ҳақ тўлаш таклифини берган.

Мавсум аввалида ўз таркибини юлдуз футболчилар билан тўлдиришни бошлаган “Ал-Иттиҳод” франциялик ҳужумчи Карим Бенземани сафига қўшиб олди.

Шунингдек, “Челси” ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте ҳам араблар клубига ўтиш арафасида турибди.

Маълумот учун, саккиз йилдан буён “Тоттенхем”да ўйнаётган Сон Хён Мин 2022/2023 йилги мавсумида “шпорлар” сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сон Хён Мин Ал-Иттиҳод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг