“Ал-Иттиҳод” мураббийи лавозимидан озод этилди
Спорт
−
08 Ноябрь 2023
3067Португалиялик мутахассис Нуну Эшпириту Санту Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубини тарк этди. Бу ҳақда клуб X саҳифасида хабар берди.
“Клуб сўнгги ўйинлардаги натижаларни баҳолаб бўлгач, португалиялик мураббий Нуну Эшпириту Санту билан шартнома бекор қилинганини эълон қилади. Жамоани кейинги ўйинга тайёрлаш билан ёрдамчи мураббий Ҳасан Халифа шуғулланади. Нуну Эшпириту Сантуга келгуси фаолиятида омад тилаймиз”, дейилади "Ал-Иттиҳод" баёнотида.
49 ёшли мутахассис 2022 йил июлида “Ал-Иттиҳод” мураббийлигини қабул қилиб олди. Жамоа билан Саудия Арабистони чемпиони (2022/2023) ва мамлакат Суперкубоги (2023) соҳибига айланди.
Қайд этиш жоиз, Саудия клуби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тур учрашувида Ироқнинг “Ал-Қува” клубига имкониятни бой берди (0:2).