“Ал-Баян” саройида Мирзиёев шарафига тантанали қабул маросими уюштирилди
Жамият
−
17 Февраль
2334Бугун, 17 февраль куни Ал-Қувайт шаҳридаги “Ал-Баян” саройидаги музокаралар якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев шарафига Қувайтдаги дипломатик миссиялар раҳбарлари иштирокида тантанали қабул маросими уюштирилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Олдинроқ, Шавкат Мирзиёев ва Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ал-Қувайт шаҳридаги "Ал-Баян" саройида тор доирада учрашув ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказганди. Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Қувайт ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Қувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди.
Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Саноат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимга баённома;
- Меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- “Ақлли” шаҳарларни барпо этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Санъат ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Туризм соҳасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури;
- Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорлик тўғрисида битим.
LiveБарчаси
Германия Озарбайжондан кечирим сўради.
01 Апрель