Ал-Бағдодийнинг укаси қўлга олинди

Олам 3462
image

Ироқ ҳарбийлари ИШИДнинг йўқ қилинган етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўринбосарини қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат Ироқ хавфсизлик органлари матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Киркук провинцияси Хавижа қишлоғи полицияси квартирада яшириниб ётган Абу Халдун лақабли жангарини қўлга олган. Жангарининг Шаалян Убейд номига берилган қалбаки паспорти бўлган. 

“Бу жиноятчи ал-Бағдодийнинг ўринбосари лавозимни эгаллаб келган ва Салаҳ-ад-Дин провинциясида “ҳарбий амир бўлган”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 октябрь куни АҚШ Сурияда ИШИД террорчилик ташкилоти етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийга қарши махсус операция ўтказган ва натижада ал-Бағдодий ўзини портлатиб юборган. Орадан кўп вақт ўтмай, АҚШ Президент Дональд Трамп Россия ва Туркияга ушбу операцияни ўтказишда кўмак бергани учун миннатдорлик билдириб чиқди.

Орадан 10 кун ўтиб, 6 ноябрь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған турк қуролли кучлари ИШИД террорчилик гуруҳининг йўқ қилинган етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг рафиқаси, синглиси ва куёвини қўлга олганини айтиб чиқди

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 113
Рейтинг: 2.9
t
×
×