“Ал-Ҳилол”нинг бир қатор юлдузлари “Пахтакор”га қарши ўйнамайди

Спорт

image

Элит Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб ўйинида Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби Сергей Милинкович-Савич ва Ал Булайҳи каби футболчиларидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмат хабар берди.

Манбага кўра, иккала футболчи ҳам “шерлар”га қарши Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда жароҳат орттирган ва шунинг учун бўлажак баҳсда қатнаша олмайди. Булайҳи сонидаги жароҳати оқибатида 4-6 ҳафта, Савич эса 3 ҳафтагача майдонга туша олмайди.

Шунингдек, Жоау Канселу, Ҳасан Тамбакти ва Ренан Лоди каби футболчилар ҳам баҳсни ўтказиб юборади.

Қайд этиш жоиз, Тошкентда ўтказилган томонлар ўртасидаги биринчи ўйинда “шерлар”нинг бразилиялик легионери Фламарион томонидан киритилган ягона гол эвазига “Пахтакор” ғалабани тантана қилганди.

Маълумот учун, “Ал-Ҳилол” ва “Пахтакор” ўртасидаги иккинчи ўйин Ар-Риёдда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 12 мартга ўтар кечаси 01:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Ал-Ҳилол Сергей Милинкович-Савич Ал Булайҳи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг