АКТ вазирига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
20 Март 2020
4988Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг кеча, 19 мартдаги қарорига мувофиқ, Жамшид Шарифжонович Эгамбердиев Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан, бугун, 20 март куни вазирликда тайинлов бўлиб ўтди.
Жамшид Эгамбердиев шу вақтга қадар Акциядорлик тижорат “Алоқабанк” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.
Шу билан бирга, Жамшид Эгамбердиев фаолияти давомида “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Молия бўйича директори лавозимларида меҳнат қилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Бизнесни бошқариш” мутахассислиги бўйича таҳсил олган.
Жамшид Шарифжонович Эгамбердиев 1982 йилда Наманган вилоятида туғилган.