Аксилмонополия қўмитаси метан нархи оширилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда айрим автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида метан гази нархи ошгани ҳақида хабарлар тарқалди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлдаги 387-сонли қарорига мувофиқ юридик шахслар учун табиий газ ва электроэнергия учун тарифлар оширилиши вақтинчалик тўхтатилган.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан айрим автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан метан гази нархларини оширилганлиги юзасидан тезкор ўрганиш ишлари амалга оширилган.

Ўрганиш натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан бугунги кунда 1 куб м метан газининг нархи барқарор равишда ўртача 2300 сўмдан 2800 сўмгача сотилаётгани аниқланган.

Шу билан бирга, Монополияга қарши курашиш қўмитаси метан гази нархини доимий мониторинг қилиб бораётгани ва автомобилларга газ қуйиш шохобчалари нархни сунъий равишда оширган тақдирда белгиланган тартибда тегишли чора кўриши таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

газ

Баҳолаганлар

789

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг