Чекловлар кўпайиб кетди дегани, бўлмаслиги керак дегани эмас – Давлетов TikTok ва Twitter блоклангани ҳақида

Жамият

image

Замонамизда ахборотни ҳеч қачон чеклаб бўлмайди, уни жиловлаб бўлмайди. Адлия вазири Русланбек Давлетов “Тошкент ёшлари форуми — 2021”даги чиқиши давомида мамлакатда TikTok ва Twitter блоклангани тўғрисидаги саволга жавоб бериб, шундай фикр билдирди.

“Чекловлар кўпайиб кетди дегани бу чекловлар бўлмаслиги керак дегани эмас. Бу қаерда бўлса ҳам, мақбул даражада бўлиши керак деб ҳисоблайман. Ижтимоий тармоқларга келадиган бўлсак, мен ахборот алмашинувида эркинлик тарафдориман. Бугунги замонда ахборотни ҳеч қачон чеклаб, уни устига ўтириб, жиловлай олмайсиз.

Тарих ҳам бунга гувоҳ. Гутенберг 1445 йилда босма дастгоҳни кашф қилган шу орқали кўпчилик миллатларнинг саводи чиққан. Усмонийлар империяси эса бундан қўрқиб, 18-19 асргача Гутенбергнинг дастгоҳини мамлакатга киритмаган. Бу эса миллатнинг саводи бўйича қолоқ бўлишига олиб келган. Бунинг орқасидан саноат, ишлаб чиқариш ва рақобат Европада кескин ривожланиб кетди ва улар ҳар томонлама ўсишга эришди”, дейди Давлетов.

У ахборот алмашинуви доим бўлиши кераклигини, бу билимни кучайтиришини таъкидлаб, тармоқда ноқонуний контентлар ҳам бўлишини қўшимча қилди.

“Ноқонуний контент ҳар доим бўлади. Ноқонуний контент нима? Бу терроризмга бошловчи чорловлар, диний адоватларни қўзғатувчи материаллар, порнография ёки зўравонлик ҳақидаги материаллар. Ривожланган давлатларда буларнинг барчаси қонун билан тартибга солинган. Қонун билан ишласак янглишмаймиз”, дейди Давлетов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов бераётган “Twitter”, “TikTok” “WeChat” “Skype” “ВКонтакте” каби ижтимоий тармоқлар ҳамон блокда қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Русланбек Давлетов Twitter TikTok

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made