Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифлари қандай аниқланади?

Жамият

image

Фарзанд тарбияси масъулият ва жавобгарликни талаб этади. Сўнгги пайтларда турли веб-сайтларда зўравонликка, қотилликка, ўз жонига қасд қилишга, қўпорувчиликка, фаҳшга, турли оқимларга даъват қилувчи, шунингдек, қадриятларимизга мутлақо ёт ғояларни сингдиришга қаратилган ахборотлар учраб турибди. Бунинг олдини олишни эса кечиктириб бўлмайди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифларини аниқлаш бўйича экспертларни аккредитация қилиш, аккредитация тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш, аккредитация қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аккредитацияни тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш бўйича алоҳида тартиб ишлаб чиқилди.

Мазкур ҳужжат билан юридик ва жисмоний шахсларнинг эксперт сифатида аккредитация аттестатини олиши қандай тартибда амалга оширилиши белгилаб берилган.

Жумладан, болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот маҳсулотларини ёшга оид таснифлаш мақсадида жалб этиладиган жисмоний шахслар олий маълумотга, махсус билимларга, жумладан, педагогика, ёш психологияси, ёш физиологияси, болалар психиатрияси соҳаларига оид билимларга эга бўлиши лозим.

Аккредитациянинг амал қилиш муддати — беш йил. Аккредитация қилинган экспертлар ва эксперт ташкилотлари ўз фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя этишлари шарт.

Аккредитациядан ўтмоқчи бўлган юридик ва жисмоний шахслар амалда белгиланган тартибда Агентликка мурожаат қилишлари мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ахборот ёш таснифи аккредитация

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг