Ахатов Украина элчихонасидаги ҳамдардлик китобига қайд киритди
Жамият
−
10 Январь 2020
2648Бугун, 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Украинанинг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди.
“ТИВ раҳбари ўринбосари жорий йилнинг 8 январь куни “Украина халқаро авиалиниялари”га тегишли Boeing-737 самолётнинг Эрон ҳудудида авиаҳалокатга учраши оқибатида инсонларнинг қурбон бўлгани муносабати билан самимий таъзия изҳор этди ва Элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритди”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Теҳрон аэропортидан осмонга кўтарилган “Украина халқаро авиалиниялари” компаниясининг Boeing-737 йўловчи самолёти бир неча дақиқадан сўнг ҳалокатга учради. Самолётда бўлган 170 нафар йўловчи ҳамда 9 нафар экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Йўловчиларнинг аксарияти Эрон фуқаролари бўлган – 140 киши. Шунингдек, улар орасида Украина, Канада, Германия, Буюк Британия, Швеция ҳамда Афғонистон фуқаролари ҳам бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Украина ва Эрон Президентларига ҳамдардлик мактубларини йўллаганди.
LiveБарчаси