“Akfa Medline” клиникасида бемор ва унинг таниши қўриқчини дўппослади

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 14 март куни Тошкентда “Akfa Medline” клиникасининг қўриқчиси беморни кўргани келган фуқаро ва бемор томонидан калтакланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Ҳодиса юз берган кун соат 16:08 ларда 45 ёшли Баҳодир У. ва 51 ёшли Равшан Қ. Олмазор туманида жойлашган  жамоат жойи ҳисобланган “Akfa Medline” шифохонасида бўла туриб, шифохона қўриқчиси 27 ёшли Аъзам А. ўзининг хизмат вазифасини бажараётган вақтида, унга қаршилик кўрсатиб ҳеч бир сабабсиз ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Баҳодир У., ва Ровшан Қ.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, Баҳодир У. мазкур шифохонада даволанаётганлиги, Равшан Қ. уни кўриш мақсадида келиб, шифохона ички тартиб қоидаларига кўра мумкин бўлмасада, бемор хонасига киришини талаб қилиб, қўриқчига қаршилик кўрсатиб бемор хонасига кириб, орадан бир соатдан сўнг Баҳодир У. ва Равшан Қ. ташқарига чиқиб, қўриқчига “қўлингдан нима келди” деб мазах қилганликлари туфайли, ушбу жанжал келиб чиққанлиги аниқланган.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.


Мақола муаллифи

Теглар

безорилик Akfa Medline

Баҳолаганлар

546

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made