Акбар Жўраев Ўзбекистон ҳисобига Олимпиада кумуш медалини қўшиб қўйди

Спорт

image

Бугун, 10 август куни Париж шаҳрида якунига етиб бораётган Олимпиада ўйинларининг оғир атлетика баҳсларида ўзбекистонлик Акбар Жўраев иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.

-102 кг да баҳсларида қатнашган Акбар Жўраев даст кўтаришда 185 кг, силтаб кўтаришда эса 219 кг вазнни ўзига бўйсундирган Жўраев умумий ҳисобда 404 кг вазн билан 2-натижани қайд этди. Жўраев 2021 йил Токиода ўтказилган мусобақаларда ғолиб бўлганди.

Эътиборлиси, Токио Олимпиадасида Жўраев -109 кг вазнда баҳсларда қатнашган. Париж Олимпиадасигача Жўраев ўз вазнини ўзгартирди ва янги вазнда Олимпия ўйинларида кумуш медаль соҳиби бўлди.

Қайд этиш жоиз, 24 ёшли Жўраев Ўзбекистон ҳисобига Париждаги мусобақаларда дастлабки кумуш медални қўшиб қўйди. Бунгача ўзбекистонлик атлетлар олтин ва бронза медалларига сазовор бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада Акбар Жўраев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made