Акбар Жўраев — Олимпиада чемпиони!

Спорт 6909
image

Оғир атлетика бўйича +109 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинларида иштирок этган Акбар Жўраев олтин медални қўлга киритди.

Даст кўтаришда 193 кг, силтаб кўтаришда 237 кг оғирликдаги тошни ўзига бўйсундирган Жўраев Олимпиада чемпиони деган номга сазовор бўлди ва икки кураш якунига кўра, Олимпия рекордини ўрнатди. 

Иккинчи ўрин арманистон вакили Симон Мартиросянга насиб этди.

Маълумот ўринида Рио Олимпиадасида Руслан Нуруддинов ҳам Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 344
Рейтинг: 3.1
t
×