Ақтўбеда эркак ток уриши оқибатида вафот этди

Олам

image

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги К.Нокин қишлоғида 38 ёшли эркак ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

Нашрга кўра, ҳодиса 2024 йилнинг 31 декабрь куни – Янги йил арафасида юз берган. Фуқаро электр таъминоти йўқлигининг сабабини текшириш учун трансформатор пунктига борган ва ток уришидан вафот этган. Қисқа туташув оқибатида трансформатор пункти ёниб кетган.

Ақтўбе вилояти полиция департаментига кўра, трансформатор пунктида жасад топилгани бўйича судгача тергов ҳаракатлари бошланган. Дастлабки ўлим сабаби – электр токи уриши дея тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Қибрай туманида радар ўрнатаётган 26 ёшли муҳандис ток уришидан вафот этганди. Йигит компьютер тармоғи муҳандиси бўлган. У 6,5 метр баландликда электр симларини улаш жараёнида ҳаво электр узатиш тармоғига тегиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ақтўбе Янги йил ток

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг