АҚШнинг янги Ички хавфсизлик вазири Трампнинг сиёсатини йўқ қилмоқчи
World
−
03 February 2021 3453 1 minute
АҚШ Сенати Ички хавфсизлик вазири лавозимига Алехандро Майоркас номзодини маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Унинг номзодини 56 нафар сенатор қўллаб-қувватлаган, 43 нафари унга қарши овоз берган.
Таъкидланишича, янги Ички хавфсизлик вазири Байден маъмуриятида муҳим роль ўйнайди ва АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг иммиграция сиёсатини "орқага қайтаришни бошлайди".
Маълумот ўрнида, Майоркас олдин АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигининг Фуқаролик ва иммиграция хизмати раҳбари бўлиб ишлаган. Кейинчалик, АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обама маъмуриятида Ички хавфсизлик вазирининг ўринбосари бўлган.
Live
All