АҚШнинг Украина бўйича сиёсати ўзгардими?

Олам

image

Америка Қўшма Штатларининг Президенти Жо Байден Россия Президенти Владимир Путин Украинадан қўшинларини олиб чиқадиган бўлса, у билан гаплашишга тайёрлигини билдирганди. Бироқ бу Вашингтоннинг Украинага нисбатан сиёсати ўзгарганини англатмайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг матбуот котиби Нед Прайс маълум қилди.

“Бу сиёсатнинг ўзгаришини англатмайди. Биз ушбу урушни якунлаш учун ҳамма нарсани аниқ кўрсатдик. Албатта, Президент Байден ва Президент Путин ўртасида ўтказилиши мумкин бўлган эҳтимолий муҳокамалардан жуда хурсандман”, дейди Нед Прайс.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 декабрь куни АҚШ етакчиси Байден Франция Президенти Эммануэль Макрон билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида Путин Украинадан Россия қўшинларини олиб чиқиб кетадиган бўлса, у билан гаплашишга тайёрлигини айтган эди. Америка етакчисининг гапларига кўра, Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков муносабат билдириб, Кремль музокараларга очиқлигини, аммо бу Байден қўйган шарт асосида бўлмаслигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Жо Байден

Баҳолаганлар

243

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг