АҚШнинг “Толибон”га муносабати ўзгармоқда

Олам

image

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати уч нафар юқори мартабали амалдор, жумладан, ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сирожиддин Ҳаққонийнинг ҳибсга олинишига ёрдам берадиган маълумот учун Қўшма Штатлар томонидан бериладиган пул мукофоти бекор қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда “Толибон” муваққат ҳукумати ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдулметин Кани баёнот берди.

“Сирожиддин Ҳаққоний, Абдулазиз Ҳаққоний ва Яҳё Ҳаққоний энди АҚШ Давлат департаментининг қўлга олиниши учун пул мукофотлари берилиши мумкин бўлган шахслар рўйхатида йўқ”, дейди у.

Давлат департаменти расмийси Зокир Жалолийнинг айтишича, бу ҳаракат ва америкалик маҳбус Жорж Глезманнинг 20 март куни Қобул маъмурияти томонидан озод этилиши икки давлат муносабатларида уруш даврининг таъсири пасайганидан далолат беради ва муносабатларни яхшилаш йўлидаги қадамдир.

Америка матбуоти ҳам Сирожиддин Ҳаққонийни қўлга олиш учун маълумот берганларга берилиши режалаштирилган 10 миллион доллар мукофотнинг кейинроқ қабул қилинган қарор билан бекор қилинганини тасдиқлади.

“Толибон” Ўзбекистон АҚШга берган вертолётларни қайтаришни талаб қилди north_east

“Толибон” Ўзбекистон АҚШга берган вертолётларни қайтаришни талаб қилди

Маълумот учун, 1970 йилда Жалолиддин Ҳаққоний асос солган “Ҳаққоний” гуруҳи Афғонистонга бостириб кирган СССРга қарши қуролли кураш олиб борган. Совет қўшинлари мамлакатни босиб олган пайтда “Ҳаққоний” гуруҳи Қўшма Штатлар томонидан қўллаб-қувватланган мужоҳидларнинг қаршилик гуруҳлари таркибида бўлган. Бироқ кейинчалик гуруҳ Афғонистонга ҳарбий интервенция ўтказган НАТО ва мамлакатни бошқараётган Афғонистон ҳукуматига қарши қуролли курашга киришди. Гуруҳ бу даврда содир бўлган кўплаб терактларни уюштиргани маълум.

“Толибон” 1995 йилда рақиб мужоҳид гуруҳларини мағлуб этиб, 1996 йилда пойтахт Қобулни эгаллаб олгандан сўнг “Ҳаққоний” гуруҳи унга қўшилган. Ҳозирда у “Толибон”нинг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

2018 йилда Жалолиддин Ҳаққоний ўлимидан сўнг унинг ўрнига ўғли Сирожиддин Ҳаққоний келди, у ҳозирда “Толибон” муваққат ҳукумати ички ишлар вазири.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ Толибон Сирожиддин Ҳаққоний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг