Россия АҚШнинг Суриядаги талончилигини кўрсатди
Олам
−
26 Октябрь 2019 7920 1 дақиқа
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Сурия ҳудудининг сунъий йўлдош расмларини эълон қилди, унда америкаликларнинг нефт қазиб олиш жараёни ва унинг экспорти тасвирланган. Бу ҳақда МК хабар бермоқда.
Вазирлик маълумотларига кўра, Сурия нефти Заевфрати шаҳрида "ИШИД" устидан ғалаба қозонганидан олдин ҳам, кейин ҳам "AҚШ ҳарбийларининг ишончли ҳимояси остида фаол равишда қазиб чиқарилган". "Aмерикаликлар қазиб олинган углеводородларни ёнилғи ташийдиган машиналарида мамлакат ташқарисига қайта ишлаш учун жўнатдилар", дея хабар беради Россия ҳарбийлари.
Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игор Конашенковнинг сўзларига кўра, "Расмий Вашингтон халқаро давлат бандитизмини амалга оширмоқда".
Конашенков қўшимча қилишича, (бир баррел Сурия нефтининг нархини 38 долларни ҳисобга олган ҳолда) Қўшма Штатлар контрабандадан ойига 30 миллион доллардан кўпроқ пул ишлайди.

Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь