АҚШнинг Суриядаги қўшинлари ракеталар ҳужумига учради

Олам

image

АҚШнинг Суриядаги ҳарбий кучлари ракета ҳужумларига учради. Бу ҳақда АҚШ коалицияси вакили полковник Уэйн Маротто маълум қилди.

“Маҳаллий вақт билан кеча, 28 июнь куни соат 19:44 да АҚШнинг Суриядаги кучларига бир нечта ракета ҳужуми уюштирилди. Жабрланганлар йўқ, етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинмоқда. Қўшимча маълумотларга эга бўлишимз заҳоти уларни тақдим этамиз”, деб ёзди у Twitter’да.

Мароттонинг таъкидлашича, АҚШ кучлари ўзини ҳимоя қилиш учун жавобан ўқ узган.

“АҚШнинг Суриядаги қўшинлари кўплаб ракеталар ҳужумига учради, улар ўзини ҳимоя қилишга ҳаракат қилди ва жавоб тариқасида артиллериядан ўқ узди” дейди коалиция вакили.

Аввалроқ Суриянинг САНА агентлиги Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятидаги Омар нефть кони яқинида АҚШ қуролли кучлари жойлашган ҳудуд ракета ҳужумига учрагани ҳақида хабар берган эди. Воқеа жойидан келган маълумотларга кўра, минтақада камида 8 та снаряд портлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сурия

Баҳолаганлар

303

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг