АҚШнинг Суриядаги базаси ракета ҳужумига учради 

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ ва Ғарб коалициясининг Сурия чегарасидаги Эт-Танф шаҳрида жойлашган ҳарбий базаси кеча, 20 октябрь куни ракета ҳужумига учради. Бу ҳақда гувоҳларга асосланиб “Al Mayadeen” телеканали хабар берган.  

Маълумотларга кўра, база Сурия, Ироқ ва Иордания чегаралари туташган жойда жойлашган ҳудудда бир нечта портлашлар эшитилган. Ҳарбий хизматчилар орасидаги йўқотишлар ва моддий зарар ҳақида тафсилотлар келтирилмаган. 

АҚШнинг Бағдоддаги ҳарбий қўмондонлиги вакили Эт-Танфдаги базага ракета отилганини тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, зарбалар дронлар томонидан ҳам амалга оширилган. Ҳужумда камида бешта дрон иштирок этган. 

Аввалроқ, Яманнинг “Ансоруллоҳ” ҳаракати Саудия Арабистонининг Жизан шаҳри аэропортига дрон орқали ҳужум уюштиргани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сурия база

Баҳолаганлар

243

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг