Саудия Арабистонида аэропортга дрондан ҳужум уюштирилди. Жароҳатланганлар бор

Олам

image

Бугун, 9 октябрь куни Яманнинг “Ансоруллоҳ” ҳаракати Саудия Арабистонининг Жизан шаҳри аэропортига дрон орқали ҳужум уюштирди. Ҳужум оқибатида 10 киши жабрланган. Бу ҳақда Саудия матбуот агентлиги хабар қилди.

“Душманнинг [Жизан аэропортига] самолёт билан ҳужум уюштириши оқибатида 10 киши жароҳатланди, улар орасида сайёҳлар ва аэропорт ходимлари бор”, дейилади хабарда.

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Абхи аэропорти осмонида портловчи қурилма ташиётган дрон ушлангани хабар қилинганди.

Яманда 2014 йил августидан бери ҳукумат кучлари ва қуролли исёнчи гуруҳлар ўртасидаги қарама -қаршилик давом этмоқда. Бу тўқнашувлар 2015 йилда Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари Яманга кириши билан фаоллашди. Узоқ давом этган можаро дунёдаги энг катта гуманитар инқирозни келтириб чиқарди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, 24 миллиондан ортиқ яманликлар - мамлакат аҳолисининг қарийб 80 фоизи - гуманитар ёрдамга муҳтож, 3 миллиондан ортиқ одам Яман ҳудудида кўчишга мажбур бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

752

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг