АҚШнинг Россиядан уран сотиб олиши йиллик максимал даражага етди

Олам

image

2024 йилнинг май ойида АҚШ Россиядан 209,5 миллион еврога тенг уран сотиб олди ва бу йиллик максимал даражага етди. Бу ҳақда Америка статистика бюроси маълумотларига таяниб, РИА Новости хабар берди.

Расмий Москва апрель ойидаги танаффусдан сўнг, Қўшма Штатларга уран етказиб беришни қайта тиклади. Бир ой давомида экспорт ҳажми 91,1 тоннани, яъни 209,5 миллион долларни ташкил этди. Бу 245,9 миллион долларлик бойитилган уран етказиб берилган 2023 йил мартидан бери энг кўп кўрсаткич бўлди.

Умуман олганда, Қўшма Штатлар май ойида турли мамлакатлардан уранни рекорд миқдорда – 987 миллион долларга сотиб олди. АҚШнинг бойитилган уран бўйича асосий экспортчиси Хитой бўлиб, ундан 323,6 миллион долларга уран сотиб олган. Франциядан уран сотиб олиш миқдори эса 245,4 миллион долларга етди. Шартномалар ҳажми бўйича Россия учинчи ўринда турибди. “Reuters” маълумотларига кўра, АҚШ атом электр станцияларида ишлатиладиган уран ёқилғисининг қарийб 24 фоизи Россиядан келади.

Шунингдек, Германия АҚШга 96,8 миллион доллар, Нидерландия 63,3 миллион доллар, Буюк Британия 38 миллион долларлик уран сотган. Нисбатан камроқ миқдорда буюртмалар Қозоғистонда (8 миллион долларга) ва Бельгияда (2,6 миллион долларга) ҳам амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден аввалроқ парламентнинг ҳар икки палатаси томонидан қабул қилинган Россия уранини импорт қилишни тақиқловчи қонунни имзолади. Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан қонунни “тарихий” деб атади ва у иқтисодий хавфсизликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

уран АҚШ Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made