АҚШнинг қирувчи самолёти турк дронини уриб туширди

Олам

image

АҚШ Суриядаги Америка ҳарбий позициялари яқинида Туркиянинг дронини уриб туширди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.  

“Америка ҳарбийларидан ярим километрдан камроқ масофада учаётган турк дронлари хавфсизликка таҳдид сифатида баҳоланиб, F-16 қирувчиси томонидан уриб туширилди”, деган Пентагон матбуот котиби генерал Пэт Райдер.

Унга кўра, Туркия октябрь ойи бошидан буён Сурияда Курдистон ишчилар партияси (КИП)га қарши ҳарбий амалиётлар ўтказмоқда. Туркиянинг учувчисиз учоқлари айни пайтда ҳам Суриянинг Ҳасака шаҳрида АҚШ қўшинлари жойлашган нуқтадан бир километр узоқликда ҳаво ҳужумларини амалга ошираётган бўлган. Кутилмаганда турк дрони Америка позицияларига яқинлаша бошлаган.

Шунга қарамай, Пентагон дронни йўқ қилиш буйруғи берилгунига қадар америкалик ҳарбийлар Туркия томони билан алоқага киришганини айтган.

Туркия Мудофаа вазирлиги расмий Анқара ва уриб туширилган учувчисиз учоқ ўртасидаги боғлиқликни рад этиб, унинг аниқ кимга тегишли эканини очиқламаган.

“Reuters” нинг Туркия хавфсизлик хизматидаги манбасининг билдиришича, Анқарадаги портлашдан сўнг Туркия Суриядаги КИП жангарилари жойлашган марраларга зарба беряпти.

“Assosiated Press” эса турк дронлари Ҳасака яқинидаги нишонларга бомба ташлагани, бу ҳудуд эса "Америка кучларига хавф туғдирадиган даражада яқин бўлгани”ни билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Туркия дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг