АҚШнинг қачон Россияга қарши санкциялар қўллаши маълум бўлди
Олам
−
17 март 2021 5462 1 дақиқа
Америка Ҳукумати келгуси ҳафтада АҚШнинг 2020 йилги сайлов кампаниясига аралашгани учун Россияга нисбатан чеклов чораларини кўриши мумкин. Бу ҳақда CNN хабар берган.
Телеканал эфирида журналист ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда, Эронга қарши ҳам санкциялар қўлланилишини таъкидлаган.
"Байден маъмурияти ушбу масала бўйича жавоб беради", деган журналист.
Бир кун олдин Оқ уй Россияга қарши санкциялар тўғрисида ҳали қарор қабул қилмаганини айтганди.
Таъкидланишича, Россия гўёки АҚШдаги президентлик сайловлари пайтида Жо Байденнинг номзодини обрўсизлантиришга уринган.
Россия Ҳукумати эса Америка сайловларига аралашганини бир неча бор рад этган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август