АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси ракета ҳужумига учради

Олам

image

Кеча, 8 декабрь куни эрталаб Ироқ пойтахти Бағдоддаги АҚШ элчихонасига камида учта ракета учирилди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

“Маҳаллий вақт билан тахминан 4:20 да Америка элчихонасига қаратилган учта “Катюша” ракетаси Дажла дарёси яқинидаги “Яшил ҳудуд”га қулаб тушди”, деган Ироқ хавфсизлик кучлари вакили.

Ўз навбатида, америкалик ҳарбий мулозим номини ошкор қилмаслик шарти билан халқаро аксилтеррор коалицияси қўшинлари жойлашган АҚШ элчихонаси ва UNION III ҳарбий базаси яқинида сиреналар янграгани ва “портлаш товушлари” эшитилганини айтган. 

Ҳозирча Бағдоддаги Америка дипломатик миссиясига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмади. Бу октябрь бошида Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш бошланганидан бери АҚШнинг Ироқ пойтахтидаги элчихонасига уюштирилган биринчи ҳужумдир.

Америкалик расмийсига кўра, элчихона мажмуасига етти миномёт ўқлари тушган. Ҳужум оқибатида кичик моддий зарар етган, қурбонлар йўқ. 

“Яшил ҳудуд” Бағдоддаги алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудуд бўлиб, у ерда бир қатор давлатлар давлат идоралари ва элчихоналари бинолари жойлашган. 

Аввалроқ Ироқ Бош вазири Муҳаммад ал-Суданий АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали мулоқотда Ироқ мамлакатдаги АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий маслаҳатчилари хавфсизлигини таъминлашга тайёрлигини таъкидлаган. Шунингдек, у АҚШдан Ироқ ҳудудига ҳужум қилмасликни сўраган. 

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи ўрталаридан бери Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш фонида Ироқ ва Суриядаги Америка ва коалиция нишонларига ўнлаб ракета ва дрон ҳужумларини амалга оширмоқда. Бунга жавобан АҚШ армияси Ироқдаги ушбу Эронга алоқадор кўриладиган тузилмаларнинг позицияларига бир неча бор зарбалар берган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ироқ элчихона Бағдод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made