АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаси ракеталар ҳужумига учради 

World

image

Ироқдаги Бағдод халқаро аэропорти яқинида жойлашган Америка армиясининг Victory лагерига бугун, 23 апрель куни ракета ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда Ироқ армиясидаги манбага асосланиб хабар берилмоқда.  

"Бағдод аэропорти яқинидаги Америка ҳарбий базасига учта ракета отилди", дейилган хабарда. 

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар тўғрисида маълумот йўқ. 

Ҳозирча бирон бир радикал ташкилот ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. 

Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг бошларида АҚШ кучлари жойлашган Ироқ ҳарбий базаси ракета ҳужумига учраганди.


Tags

Rate Count

243

Rating

3

Rate this article

Share with your friends