АҚШнинг бош арчаси қулаб тушди
Олам
−
29 Ноябрь 2023
8868Америка Қўшма Штатларида Янги йил мавсуми фавқулодда вазият билан бошланди. Анъанага кўра чироқлари АҚШ Президенти томонидан ёқиладиган бош арча маросимдан икки кун олдин қулаб тушди. Бу ҳақда Миллий боғлар хизмати матбуот котиби Жасмин Шанти маълум қилди.
Унинг айтишича, Президент боғи жанубида жойлашган 40 футлик (12,19 метр) Норвегия арчаси 28 ноябрь куни кучли шамол сабаб қулаган.
АҚШ Президенти Жо Байден эртага, 30 ноябрь куни арча чироқларини ёқиш маросимини ўтказиши керак эди, унга мартабали меҳмонлар таклиф этилган.
Арча қулагач, қарийб беш соат ерда ётган, кейин ишчилар етиб келган ва уни тик ҳолатга келтирган.
“Байрам давом этиши керак”, дейди Жасмин Шанти.
Бироқ Президент ва меҳмонларнинг қулаган арча ёнида бўлишлари қанчалик хавфсиз экани ҳақида саволлар очиқ қолмоқда.
Маълумот учун, 2023 йилда Оқ уй ёнидаги боғда байрам арчасини безаш ва ёритиш анъанаси бошланганига 100 йил тўлади. Маросим биринчи марта 1923 йил 24 декабрда Президент Калвин Кулиж томонидан амалга оширилган. Ўша оқшом бир неча минг киши байрам қўшиқларини куйлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь